Найти в Дзене
Jizzaxnews

#якунланаётган йилда

Бу - факт Жиззахда ғаллачиликда 100 центнердан ошириб ҳосил олган фермерлар сони 100 дан ошди. Жорий йилда вилоятимизда 88,1 минг гектар суғориладиган майдонлардан 750 минг тонна бошоқли дон етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 85,2 центнерни ташкил қилди. Ҳосилнинг 247,8 минг тоннаси дон корхоналарига, шундан давлат ресурсларига 85,7 минг тонна, вақтинча сақлашга 140,8 минг тонна, уруғликка 21,3 минг тонна топширилди. Фермерларнинг ихтиёрида 500 минг тоннадан зиёд дон қолди. Ўртача ҳосилдорлик: ✅Пахтакор туманида гектарига 87,6 центнер, ✅Дўстлик туманида 86,5 центнер, ✅Зафаробод туманида 86,2 центнер, ✅Мирзачўл туманида 86,1 центнер, ✅Шароф Рашидов туманида 84,5 центнер, ✅Арнасой туманида 83,7 центнер, ✅Зарбдор туманида 83,3 центнер, ✅Бахмал туманида 79 центнер, ✅Зомин туманида 78,6 центнерни ташкил қилди. Дўстлик туманидан “Барака”, “Чашма 2”, “Жавохир Жамол”, Мирзачўл туманидан “Файз Шохруз”, “Арман Абзал”, Пахтакор туманидан “Нормурод бобо хирмони”, “Зомин чўққиси”, Арна

#якунланаётган йилда

Бу - факт

Жиззахда ғаллачиликда 100 центнердан ошириб ҳосил олган фермерлар сони 100 дан ошди.

Жорий йилда вилоятимизда 88,1 минг гектар суғориладиган майдонлардан 750 минг тонна бошоқли дон етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 85,2 центнерни ташкил қилди.

Ҳосилнинг 247,8 минг тоннаси дон корхоналарига, шундан давлат ресурсларига 85,7 минг тонна, вақтинча сақлашга 140,8 минг тонна, уруғликка 21,3 минг тонна топширилди. Фермерларнинг ихтиёрида 500 минг тоннадан зиёд дон қолди.

Ўртача ҳосилдорлик:

✅Пахтакор туманида гектарига 87,6 центнер,

✅Дўстлик туманида 86,5 центнер,

✅Зафаробод туманида 86,2 центнер,

✅Мирзачўл туманида 86,1 центнер,

✅Шароф Рашидов туманида 84,5 центнер,

✅Арнасой туманида 83,7 центнер,

✅Зарбдор туманида 83,3 центнер,

✅Бахмал туманида 79 центнер,

✅Зомин туманида 78,6 центнерни ташкил қилди.

Дўстлик туманидан “Барака”, “Чашма 2”, “Жавохир Жамол”, Мирзачўл туманидан “Файз Шохруз”, “Арман Абзал”, Пахтакор туманидан “Нормурод бобо хирмони”, “Зомин чўққиси”, Арнасой туманидан “Сангзор”, “Суюнов Сардор даласи”, Зарбдор туманидан “Имкон”, “Шохрух деҳқон”, Зомин туманидан “Бек”, “Чавандоз даласи”, Шароф Рашидов туманидан “Ширин”, “Кўрик даласи”, Зафаробод тумандан “Тоштемир ота”, “Мададкор қуш”, “Хумо” фермер хўжаликлари энг юқори ҳосилдорликка эришишди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе