Найти в Дзене
Jizzaxnews

#якунланаётган йилда

#якунланаётган йилда Бу - факт Пахтачилик вилоятимизда етакчи соҳа саналади. Бу йил чин маънода пахта йили бўлди. Якунланаётган йилда 67,6 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 318 минг тонна пахта хомашёси йиғиштириб олинди. Шундан 285,6 минг тоннаси (90 фоизи) машиналар ёрдамида териб олинди. Жорий йилда 300 дан зиёд фермер хўжаликлари гектарига 50 центнер, 14 нафар қишлоқ мулкдорлари эса 80 центнердан ошириб ҳосил етиштирди. Пахтачиликда юқори кўрсакичларга эришишда қуйидаги омиллар асосий сабаб бўлди: ▶️ Вилоятда 49,4 минг гектар маҳаллий, 18,2 минг гектар майдонларда хорижий навлар етиштирилди. Илк бор 14,4 минг гектар майдонда Хитойнинг Шинжон технологияси асосида плёнка остига чигит экиш амалиёти жорий этилди. ▶️ 90 лик чигит экиш схемасидан воз кечилиб, тўлиқ 76 лик схемада чигит экилиши таъминланди. Бу билан кўчат сонини кўпайтириш ҳисобига қўшимча 9 минг гектар пахта майдонига эга бўлинди. ▶️Вилоятдаги 1383 дона чопиқ трактори, 1323 дона культиватор, 344 дона чигит

#якунланаётган йилда

Бу - факт

Пахтачилик вилоятимизда етакчи соҳа саналади. Бу йил чин маънода пахта йили бўлди.

Якунланаётган йилда 67,6 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 318 минг тонна пахта хомашёси йиғиштириб олинди. Шундан 285,6 минг тоннаси (90 фоизи) машиналар ёрдамида териб олинди.

Жорий йилда 300 дан зиёд фермер хўжаликлари гектарига 50 центнер, 14 нафар қишлоқ мулкдорлари эса 80 центнердан ошириб ҳосил етиштирди.

Пахтачиликда юқори кўрсакичларга эришишда қуйидаги омиллар асосий сабаб бўлди:

▶️ Вилоятда 49,4 минг гектар маҳаллий, 18,2 минг гектар майдонларда хорижий навлар етиштирилди. Илк бор 14,4 минг гектар майдонда Хитойнинг Шинжон технологияси асосида плёнка остига чигит экиш амалиёти жорий этилди.

▶️ 90 лик чигит экиш схемасидан воз кечилиб, тўлиқ 76 лик схемада чигит экилиши таъминланди. Бу билан кўчат сонини кўпайтириш ҳисобига қўшимча 9 минг гектар пахта майдонига эга бўлинди.

▶️Вилоятдаги 1383 дона чопиқ трактори, 1323 дона культиватор, 344 дона чигит экиш сеялкаси 76 лик схемага мослаштирилди. Янгидан 323 дона якка қатор ва қўшқатор чигит экиш сеялкалари олиб келинди.

▶️Экиш даврида уч марта ўлчов ўтказилиб, кўчатларнинг тўлиқ майдонларга экилиши таъминланди.

▶️ Вилоятдаги 537 та фермер хўжаликларидаги 17,8 минг гектар “оғир ҳудудлар” алоҳида назоратга олинди.

▶️Сув таъминотини яхшилаш мақсадида 66 километр каналлар тозаланди, 43 километр лоток таъмирланди, 1646 дона латоклар алмаштирилди. Натижада 27 минг гектар пахта майдонлари сув билан кафолатли таъминланди.

▶️ “Boshiran”, “FM WORLD” ва “John Deere” каби замонавий 100 дан ошиқ пахта териш машиналари лизинг асосида олиб келиниб, 300 га яқин терим машиналаридан самарали фойдаланилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе