металлургия мажмуасини барпо этиш бошланади. “Самарқанд кимё” заводида 381 миллион доллар инвестиция ҳисобига йилига 370 минг тонна фосфорли ва 540 минг тонна мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қашқадарёда 200 миллион долларлик кимё заводининг қурилиши бошланади. Бу маиший кимё, полимер, синтетик ёқилғи учун йилига 50 минг тонна алкилбензол маҳсулоти олиш имконини беради. Умуман, 2026 йилда кимё саноатида 4,5 миллиард долларлик, тоғ-кон металлургия, нефт-газ, автомобилсозлик, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқларининг ҳар бирида 3 миллиард доллардан, электротехникада 2 миллиард долларлик, фармацевтикада 800 миллион долларлик янги лойиҳалар бошланади. Шу тариқа 2026 йилда жами экспорт 40 миллиард долларга етказилиб, тайёр ва ярим тайёр маҳсулот улуши 55 фоиздан оширилади.
Яна бир йирик лойиҳа – Олмалиқ комбинатида қиймати 2 миллиард 700 миллион доллар, қуввати 300 минг тонна мис катодидан иборат бўлган янги
26 декабря 202526 дек 2025
1
~1 мин