#билдириш
Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш - бош вазифа
Энергетика вазирлигининг хабарига асосан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан республика бўйлаб “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
Жиззах вилоятида ҳам вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда вилоятда фаолият кўрсатувчи 50 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонги соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар этиб белгиланди.
Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз.
Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади.
"Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе