Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Тугатилган АОКАнинг ОАВ ва ноширлик соҳалари устидан назорат қайси ташкилотга ўтгани маълум бўлди

Тугатилган АОКАнинг ОАВ ва ноширлик соҳалари устидан назорат қайси ташкилотга ўтгани маълум бўлди. Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасига оид назорат функциялари энди Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги махсус инспекция томонидан амалга оширилади. Бу Президентнинг 2025 йил 11 декабрда қабул қилган ПҚ–371-сонли қарори билан белгиланди. Асосий ўзгаришлар: Барча мониторинг ва назорат функциялари Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Инспекция ихтиёрига берилди. Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси ва рақамли хизматлар устидан давлат назорати кучайтирилади. Сунъий интеллект, маълумотлар базалари, дастурий таъминот ва рақамли ресурслар фаолияти ҳам тўлиқ назоратга олинади. ОАВни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг қонунларга риоя этишини мониторинг қилиш вазифаси Инспекцияга ўтказилди. Ноширлик ва матбаа фаолияти устидан назорат ҳам янги Инспекция ихтиёрида бўлади. Болаларни зарарли ва тақиқланган ахборотдан ҳимоя қилиш мех

Тугатилган АОКАнинг ОАВ ва ноширлик соҳалари устидан назорат қайси ташкилотга ўтгани маълум бўлди.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасига оид назорат функциялари энди Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги махсус инспекция томонидан амалга оширилади. Бу Президентнинг 2025 йил 11 декабрда қабул қилган ПҚ–371-сонли қарори билан белгиланди.

Асосий ўзгаришлар:

Барча мониторинг ва назорат функциялари Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Инспекция ихтиёрига берилди.

Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси ва рақамли хизматлар устидан давлат назорати кучайтирилади.

Сунъий интеллект, маълумотлар базалари, дастурий таъминот ва рақамли ресурслар фаолияти ҳам тўлиқ назоратга олинади.

ОАВни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг қонунларга риоя этишини мониторинг қилиш вазифаси Инспекцияга ўтказилди.

Ноширлик ва матбаа фаолияти устидан назорат ҳам янги Инспекция ихтиёрида бўлади.

Болаларни зарарли ва тақиқланган ахборотдан ҳимоя қилиш механизми кучайтирилди.

Онлайн платформаларда тақиқланган ахборот тарқалишини чеклаш вазифаси юкланди.

«Хабар» газетаси муассиси ўзгаради. Унга оид акцияларни бошқариш Президент Администрацияси ҳузуридаги контент тайёрлаш марказига топширилди.

Тугатилган АОКАнинг назорат функциялари тўлиқ янги Инспекцияга ўтказилади.

Шу муносабат билан Инспекцияга қўшимча 54 та штат бирлиги ажратилади ва умумий ходимлар сони 172 та этиб белгиланади.

Инспекцияга 2027 йил 1 январга қадар «Рақамли назорат» платформасини ишга тушириш вазифаси топширилди. Платформа орқали мамлакатнинг барча минтақаларида, хусусан чекка ҳудудларда рақамли хизматлар сифати доимий мониторинг қилиб борилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе