Бозорда ўт ўчириш машинаси нима қилаяпти? "Эски шаҳар буюм бозори" ҳудудида махсус техникаларнинг эркин ҳаракатланиши амалда синовдан ўтказилди. “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Жиззах вилояти ва шаҳар ФВБ ходимлари, ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Эски шаҳар буюм бозори” ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди. Бозор маъмурияти билан ҳамкорликда фавқулодда вазият юзага келганда махсус ёнғин ўчириш автомобилларининг бозор ҳудудига тўсиқсиз кириши ва ички йўлакларда эркин ҳаракатланиши амалда синаб кўрилди. Шунингдек, бозор ҳудудидаги ёнғин ўчириш гидрантларининг техник созлиги, тизимдаги сув босимининг етарлилик даражаси, махсус техникалар ўтиш йўлакларининг савдо расталари билан тўсилиб қолмаганлиги ўрганилди. Йўлакларни доимо очиқ сақлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича қатъий тавсия ва тушунтиришлар берилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе