Жиззах шаҳрида электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича амалий ишлар ўтказилмоқда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали мутахассислари кечки пайтларда махсус кузатув рейдлар ташкил этиб, ортиқча ёниб турган кўча чироқлари, реклама ёритгичлари ва бошқа самарасиз электр истеъмолчиларини аниқлашмоқда. Бундай жойларда чироқлар вақтинча ўчирилиб, энергиянинг беҳуда сарфланишига йўл қўйилмаяпти. Аҳоли ва тадбиркорлар билан суҳбатлар ташкил этилиб, кундалик ҳаётда оддий тежамкорлик қоидаларига амал қилиш муҳимлиги, оддий чоралар билан катта миқдорда электр энергиясини тежаш мумкинлиги тушунтириляпти. Электр тежамкорлиги нафақат иқтисодий фойда келтиради, балки шаҳар экологик мувозанатини сақлашга ҳам хизмат қилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззах шаҳрида электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича амалий ишлар ўтказилмоқда
10 декабря 202510 дек 2025
~1 мин