Коррупцияга қарши кураш: тезкор тадбир фуқаро мурожаати асосида ўтказилди Маълум бўлишича, “Жиззах сув таъминоти” АЖ Жиззах шаҳар филиалининг уч нафар ходими Б.А., О.Э., Б.Х. бир фуқаронинг яшаш хонадонида ноқонуний равишда сув тармоғига уланганлик ҳолатини аниқлаб, мазкур камчиликни ёпиш эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида пул олади. Кейинги рейдлар пайтида ҳамкасбларини далолатнома тузмасликка кўндириш, қарздорликни базадан “йўқ қилиш” ва янги ҳисоблагич ўрнатиш эвазига қўшимча равишда 5 миллион сўм талаб қилишган. Тадбирда ушбу шахслар талаб қилинган пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Коррупцияга қарши кураш: тезкор тадбир фуқаро мурожаати асосида ўтказилди
5 декабря 20255 дек 2025
~1 мин