Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда узоқ кутилган ёмғирлар бошланди

Жиззахда узоқ кутилган ёмғирлар бошланди 🌧💦Мен ёмғирман... Булутлар кифтида этдим саёҳат, Осмондан ергача йўлни тарадим. Учиб деразангга етдим ниҳоят, Мен – ёмғир! Қарагин, жоним, қарагин! Деразангни чертдим – берилиб чалди Кузнинг баётини ҳўл бармоқларим. Кузак – ғам яратар баҳайбат чолғу, Гулханида ёнди, воҳ, оёқларим. Деразангни чертдим. Ғуссаларинг мўл – Сени асрагайлар дунёдан узиб. Ташқарига қара, ёноқлари ҳўл – Ойнага юз босмиш соғингчнинг юзи. Тўрт девор ичинда мендан мосуво, Яшайсан бир сирни юракка ютиб: Мендан яшириндинг шифт тагига, о – Деразага ҳайрон пардалар тутиб. Ташқарига қара! Тенгман тупроққа – Ҳижрон билан оғир баҳсларга тушдим. Самони унутдим – келдим сўроқлаб – Қандай осмонлардан пастларга тушдим! Мени эшитмаслик мумкинмас... Охир Эшигинг очилди – кўрдим кўзингни. Аммо сен жунжикиб, энтикиб оғир Соябон тагига олдинг ўзингни... ✍️Усмон Азим Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouT

Жиззахда узоқ кутилган ёмғирлар бошланди

🌧💦Мен ёмғирман...

Булутлар кифтида этдим саёҳат,

Осмондан ергача йўлни тарадим.

Учиб деразангга етдим ниҳоят,

Мен – ёмғир! Қарагин, жоним, қарагин!

Деразангни чертдим – берилиб чалди

Кузнинг баётини ҳўл бармоқларим.

Кузак – ғам яратар баҳайбат чолғу,

Гулханида ёнди, воҳ, оёқларим.

Деразангни чертдим. Ғуссаларинг мўл –

Сени асрагайлар дунёдан узиб.

Ташқарига қара, ёноқлари ҳўл –

Ойнага юз босмиш соғингчнинг юзи.

Тўрт девор ичинда мендан мосуво,

Яшайсан бир сирни юракка ютиб:

Мендан яшириндинг шифт тагига, о –

Деразага ҳайрон пардалар тутиб.

Ташқарига қара! Тенгман тупроққа –

Ҳижрон билан оғир баҳсларга тушдим.

Самони унутдим – келдим сўроқлаб –

Қандай осмонлардан пастларга тушдим!

Мени эшитмаслик мумкинмас... Охир

Эшигинг очилди – кўрдим кўзингни.

Аммо сен жунжикиб, энтикиб оғир

Соябон тагига олдинг ўзингни...

✍️Усмон Азим

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

-2
-3