Найти в Дзене
Jizzaxnews

#якунланаётган йилда

#якунланаётган йилда #жиззахвилояти қишлоқхўжалиги Бу - факт Янги ерларни ўзлаштириш Вилоятимизда ерлар мониторингида ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар борлиги маълум бўлди. Шу мақсадда бу йил 7,3 минг гектар ер ўзлаштирилди. Шунинг ҳисобига қўшимча 50 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ҳамда 2000 нафар аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилди. Мисол учун: Арнасой туманида Хитойнинг “Boshiran Co.Ltd” компанияси 1700 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларини аукционда сотиб олиб, жорий йилнинг ўзида 400 гектарини ўзлаштирди ва кечки пахта экди. Қувонарлиси, такрорий экин сифатида экилган ғўза майдонларидан салкам гектарига 55 центнердан ҳосил олишга эришилди. Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги “Барака ором сервис” корхонаси хитойлик ҳамкорлар билан сувтаъминоти оғир бўлган Қулписар массиви ҳудудидан 1250 гектар ерни аукционда сотиб олиб, 120 гектарини шу йилнинг ўзида замонавий технологиялар асосида қайта фойдаланишга киритди. Кечки пахтадан гектарига

#якунланаётган йилда

#жиззахвилояти қишлоқхўжалиги

Бу - факт

Янги ерларни ўзлаштириш

Вилоятимизда ерлар мониторингида ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар борлиги маълум бўлди. Шу мақсадда бу йил 7,3 минг гектар ер ўзлаштирилди. Шунинг ҳисобига қўшимча 50 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ҳамда 2000 нафар аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилди.

Мисол учун: Арнасой туманида Хитойнинг “Boshiran Co.Ltd” компанияси 1700 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларини аукционда сотиб олиб, жорий йилнинг ўзида 400 гектарини ўзлаштирди ва кечки пахта экди.

Қувонарлиси, такрорий экин сифатида экилган ғўза майдонларидан салкам гектарига 55 центнердан ҳосил олишга эришилди.

Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги “Барака ором сервис” корхонаси хитойлик ҳамкорлар билан сувтаъминоти оғир бўлган Қулписар массиви ҳудудидан 1250 гектар ерни аукционда сотиб олиб, 120 гектарини шу йилнинг ўзида замонавий технологиялар асосида қайта фойдаланишга киритди.

Кечки пахтадан гектарига ўртача 70 центнердан ҳосил етиштирилди. Тадбиркорлар 2025-2027 йилларда яна 2 минг гектар ерни ўзлаштиришмоқчи.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе