#янгилик Олимлар ёқилғисиз экоиссиқхоналарни таклиф қилмоқда ЎзФА Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан ва ҳавога чиқиндисиз иситишга имкон берувчи технологияни тақдим этди. Иссиқхона плёнкаларига мўлжалланган нанокомпозит заррачалар қуёш нурини “ақлли” иссиқликка айлантиради ва иссиқхона ичидаги ҳароратни а тартибга солишга ёрдам беради. Ушбу заррачалар кучли ултрабинафша нурини юмшоқ инфрақизил нурга айлантиради, бу эса тупроқ ва ҳавони самарали иситади. Иссиқхоналарда ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики: • Ташқи ҳарорат –3…–7 °C бўлса ҳам, янги плёнкали иссиқхонада ички ҳарорат барқарор +5…+7°C ни ташкил қилади (оддий плёнкалар билан 0…+2 °C), • Қишда қўшимча иситишсиз ёки минимал иситиш билан ишлаш имконини беради, • Ёзда иссиқхона ичидаги ҳарорат 6–9 °C пастга тушади, бу ўсимликларни ортиқча қизиб кетишдан ҳимоя қилади ва стрессни камайтиради. Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Fac