Республика илмий-амалий анжуманида жиззахлик журналистлар ҳам иштирок этишмоқда Бугун Самарқанд давлат университетида “Миллий журналистикамиз тараққиёти ва Маҳмудхўжа Беҳбудий феномени” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилаяпти. Дастлаб, СамДУнинг янги ўқув бинолари, замонавий лабораториялари, музей ва иссиқхоналари бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Айни дақиқаларда университет фаоллар залида Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бошланди. Тадбирда олимлар, тарихчилар, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларида фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишяпти. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Республика илмий-амалий анжуманида жиззахлик журналистлар ҳам иштирок этишмоқда
28 ноября 202528 ноя 2025
~1 мин