Вазир Жиззахдаги ўқув маркази фаолияти билан танишди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жиззах шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида IТ Паркнинг етакчи резидентларидан бири – TEAMIT SERVICES ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув чоғида вазирга марказнинг ўқув дастурлари, замонавий лабораториялари ва ёшлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, 2026 йилга қадар сунъий интеллект йўналиши бўйича янги курслар очиш, замонавий техник базани кенгайтириш ва қўшимча ўқув қувватларини яратиш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Вазир марказнинг фаолият соҳаларини кенгайтириш, таълим сифати ва қувватларини ошириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе