#диққат, танлов "Ҳар юракнинг бир баҳори бор" 📎Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби таниқли шоир ва давлат арбоби Ҳамид Олимжон таваллудининг 116 йиллигини кенг миқёсда нишонлаш мақсадида “Ҳар юракнинг бир баҳори бор” мавзусидаги ижодий ишлар танловини эълон қилади. Танлов қуйидаги йўналишларда ташкил этилади: 🖊назм (Ҳамид Олимжон ижод намуналарига назира боғлаш); 📝мақола (Ҳамид Олимжон шахси ва унинг ижодий меросини ёритиш); 📩Танловга ижодий ишлар 8 декабрь санасига қадар қабул қилинади ва ғолиблар 2025 йил 11 декабрь куни Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирда тақдирланади. Танлов низоми Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе