Жиззах вилояти туризми “Qatar Travel Маrt 2025” халқаро туризм кўргазмасида 24–26 ноябрь кунлари Қатар пойтахти — Доҳа шаҳрида ўтказилаётган халқаро туризм ярмаркасида Жиззах вилояти делегацияси фаол иштирок этмоқда. Мазкур ярмарка дунёнинг турли минтақаларидан етакчи туризм компаниялари, инвесторлари ва туроператорларини бир майдонга жамлайди. Делегация вакиллари халқаро ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориб, янги туристик лойиҳаларни жалб этиш, қўшма дастурларни йўлга қўйиш ҳамда Жиззах вилоятини Марказий Осиёнинг жозибадор туризм манзилларидан бири сифатида тарғиб қилишяпти. Ярмарка доирасида бўлиб ўтаётган учрашувлар ва тақдимотлар Жиззах вилояти учун янги ҳамкорликлар эшигини очиши, халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаши кутилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззах вилояти туризми “Qatar Travel Маrt 2025” халқаро туризм кўргазмасида
25 ноября 202525 ноя 2025
~1 мин