24 ноябрь - 4 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг финал босқичи ҳисобланган "Президент Олимпиадаси" бўлиб ўтади. Мусобақа олдидан вилоятимиз спортчиларини тантанали кузатиш маросими ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев сўзга чиқди ва мусобақаларда иштирок этадиган барча спортчиларга муваффақият тилади. Бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, оғир атлетика, енгил атлетика, баскетбол, бадиий гимнастика, таэквондо WТ, стол тенниси каби 10 та Олимпия спорт турини ўз ичига олган баҳслар Олимпия шаҳарчаси, Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Гимнастика бўйича Олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилади. 15-17 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган ушбу мусобақа миллий терма жамоаларимизга иқтидорли ёшларни селекция қилиш йўлида муҳим аҳамиятга эга Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook |
24 ноябрь - 4 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг финал босқичи ҳисобланган "Президент
24 ноября 202524 ноя 2025
2
~1 мин