ФВВ қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган автомобил чиқариб олинди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Бугун, 21 ноябрь куни Жиззах вилояти ФВБга 112 тизими орқали Пахтакор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жанубий Мирзачўл канали"га "Матиз" русумли автомобил, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга кўра, айтилган манзилга етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган. Маълум бўлишича, автомобил масофадан ўт олдирилган вақтда ўзи юриб каналга тушиб кетган. Автомобилда ҳеч ким бўлмаган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
ФВВ қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган автомобил чиқариб олинди
21 ноября 202521 ноя 2025
~1 мин