Зомин миллий табиат боғи муҳофазасининг ўзига хос жиҳатлари таништирилди Россия Федерацияси Валдай миллий табиат боғида “Биохилмахиллик, экология ва экотуризм” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унга Ўзбекистоннинг йирик қўриқхона ҳудудларидан бири бўлган Зомин миллий табиат боғи ходимлари ҳам таклиф этилди. Илмий бўлим ходими Сайидрасул Баракаев ўрмон экотизимларида ёнғин хавфсизлигини бошқариш, арча ўрмонларини муҳофаза қилиш мавзусида маъруза билан иштирок этди. Конференция давомида биохилмахилликни сақлаш, ноёб флора ва фауна турларини мониторинг қилиш, улкан ўрмон массиви экотизимлари барқарорлигини таъминлаш масалаларида фикр алмашинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Зомин миллий табиат боғи муҳофазасининг ўзига хос жиҳатлари таништирилди
21 ноября 202521 ноя 2025
~1 мин