Ўзбекистонлик алпинист Ҳимолайдаги машҳур Island Pеак чўққисини забт этди 📍 Ўзбекистонлик алпинист Алёна Аитова Ҳимолай тизмасидаги энг нуфузли олти мингликлардан бири — Island Peak (Imja Tse), 6189 метр баландликдаги чўққига муваффақиятли кўтарилди. Шу тариқа у ушбу маррани забт этган илк ўзбекистонлик аёл сифатида тарихга кирди. Маршрутнинг якуний қисми музликлар ва тик қор-муз ёнбағирлари орқали ўтади: — Бу ҳудудларда ёнбағир қиялиги 50–65 даражагача етади; — Кўтарилиш махсус маҳкамланган арқонлар бўйлаб жумар ёрдамида амалга оширилади; — Тушиш эса алпинистик “саккизлик” қурилмаси орқали бажарилади. Шу сабабли Island Peak нафақат трек йўналиши, балки тўлиқ техник тайёргарликни талаб қилувчи жиддий алпинистик синов сифатида баҳоланади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Ўзбекистонлик алпинист Ҳимолайдаги машҳур Island Pеак чўққисини забт этди
1 декабря 20251 дек 2025
~1 мин