Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахлик ўқитувчилар Малайзияда малака оширишмоқда

Жиззахлик ўқитувчилар Малайзияда малака оширишмоқда Кеча Ғаллаорол, Бахмал, Фориш ва Зомин туманларидан 21 нафар ўқитувчи ва Жиззах вилояти педагогик маҳорат марказидан 2 нафар устозлардан иборат делегация Малайзиядаги UNIMAS университетида амалий малака ошириш дастурига йўл олдилар. Бугун ўқитувчилар Куала-Лумпурда илиқ кутиб олинди. Меҳмонларга шаҳар бўйлаб мазмунли экскурсия ташкил қилиниб, Малайзиянинг замонавий ҳаёти, таълим тизими ва илмий муҳитига оид дастлабки таассуротлар улашилди. Эртадан бошлаб вакилларимиз замонавий педагогик ёндашувлар, методик инновациялар ҳамда халқаро тажриба алмашинуви бўйича машғулотларда иштирок этадилар. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жиззахлик ўқитувчилар Малайзияда малака оширишмоқда

Кеча Ғаллаорол, Бахмал, Фориш ва Зомин туманларидан 21 нафар ўқитувчи ва Жиззах вилояти педагогик маҳорат марказидан 2 нафар устозлардан иборат делегация Малайзиядаги UNIMAS университетида амалий малака ошириш дастурига йўл олдилар.

Бугун ўқитувчилар Куала-Лумпурда илиқ кутиб олинди. Меҳмонларга шаҳар бўйлаб мазмунли экскурсия ташкил қилиниб, Малайзиянинг замонавий ҳаёти, таълим тизими ва илмий муҳитига оид дастлабки таассуротлар улашилди.

Эртадан бошлаб вакилларимиз замонавий педагогик ёндашувлар, методик инновациялар ҳамда халқаро тажриба алмашинуви бўйича машғулотларда иштирок этадилар.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе