#экологик сана 15 ноябрь — Чиқиндини иккиламчи қайта ишлаш куни Барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам маиший чиқиндилар ва чиқиндихоналарни камайтириш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Қайта ишлаш бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради, чунки чиқиндиларнинг катта қисмидан фойда билан халос бўлиш, шунингдек, ресурсларни тежаш мумкин. Чиқиндини қайта ишлашга фуқаро даражасида ҳисса қўшинг: чиқиндини саралаб ташланг. Органик чиқинди – мева-сабзавот қолдиқларини уй ҳайвонларига беринг. Шиша, пластмасса, қоғоз, металлни алоҳида йиғиб, даромад қилинг. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе