Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (718-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, тиббиёт муассасасига мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади. Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлардан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли асосда кўрсатилади. Мижоз тиббиёт муассасаларининг рўйхатга олиш бўлимлари томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади. Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари асосида пулли хизмат кўрсатилиши белгиланади. Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади. Тиббиёт муассасаларига келган шахсл
Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди
14 ноября 202514 ноя 2025
1 мин