Жиззахда чиқиндини белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ ҳолат республика бўйича энг кам. 2025 йил январидан ноябргача Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган ва ноқонуний жойларга ташлаш билан боғлиқ 9817 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Улар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг онлайн кузатув камераларини ўрнатиш ва доимий кузатувлар олиб бориш ишчи гуруҳи томонидан республика бўйлаб ўрнатилган IP-камералари орқали аниқланган. Жиззах вилоятида 16 та ҳолат қайд этилиб, республика бўйича энг кам учталикка кирди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан жарималар ундирилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахда чиқиндини белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ ҳолат республика бўйича энг кам
14 ноября 202514 ноя 2025
~1 мин