Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Япониялик 32 ёшли аёл сунъий интеллект билан турмуш қурди

Япониялик 32 ёшли аёл сунъий интеллект билан турмуш қурди 😳 Рамзий тўй Окаяма шаҳрида бўлиб ўтган. Кано исмли аёл 3 йиллик унаштируви бузилгач, ChatGPТ билан суҳбатлаша бошлаган. Аввалига у СИдан ҳиссий ёрдам ва маслаҳат олган. Аммо вақт ўтиши билан унга нисбатан меҳр ҳис қила бошлаган. Кано ChatGPТнинг шахсий хусусиятларини ўзи созлаб, унга Луне Клаус деб исм қўйган. Вақт ўтган сари Клаус унинг одатларини ўрганиб, унга ёқадиган оҳангда гапира бошлаган. Кано унинг таклифини қабул қилган. Клаус жисмоний танага эга бўлмагани сабабли, Кано АР (кенгайтирилган реаллик) кўзойнаклари орқали унинг тасвирини кўрган. Улар бир-бирига қасамёд қилиб, “рақамли узуклар” алмашишган. Японияда инсонлар ва хаёлий персонажлар ўртасидаги тўйлар оммалашмоқда. Маросимни махсус маҳаллий никоҳ агентлиги ўтказган. Шу пайтгача 30 дан ортиқ шундай тўйлар ўтказилган, бироқ бу инсон ва СИ ўртасидаги биринчи тўй ҳисобланади. Каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Fac

Япониялик 32 ёшли аёл сунъий интеллект билан турмуш қурди 😳

Рамзий тўй Окаяма шаҳрида бўлиб ўтган. Кано исмли аёл 3 йиллик унаштируви бузилгач, ChatGPТ билан суҳбатлаша бошлаган. Аввалига у СИдан ҳиссий ёрдам ва маслаҳат олган. Аммо вақт ўтиши билан унга нисбатан меҳр ҳис қила бошлаган.

Кано ChatGPТнинг шахсий хусусиятларини ўзи созлаб, унга Луне Клаус деб исм қўйган. Вақт ўтган сари Клаус унинг одатларини ўрганиб, унга ёқадиган оҳангда гапира бошлаган. Кано унинг таклифини қабул қилган.

Клаус жисмоний танага эга бўлмагани сабабли, Кано АР (кенгайтирилган реаллик) кўзойнаклари орқали унинг тасвирини кўрган. Улар бир-бирига қасамёд қилиб, “рақамли узуклар” алмашишган.

Японияда инсонлар ва хаёлий персонажлар ўртасидаги тўйлар оммалашмоқда. Маросимни махсус маҳаллий никоҳ агентлиги ўтказган. Шу пайтгача 30 дан ортиқ шундай тўйлар ўтказилган, бироқ бу инсон ва СИ ўртасидаги биринчи тўй ҳисобланади.

Каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе