Зарбдорда “Оила ва хотин-қизлар маскани” фаолият бошлади Туман Оила ва Хотин-қизлар бўлими ҳузуридаги “Оила ва Хотин-қизлар маскани” аёлларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Масканда тикувчилик, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, она ва бола, тадбиркорлик хоналари ташкил этилди. Масканда миграциядан қайтган аёллар билан туман ҳокими ўринбосари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида учрашув ўтказилди. Унда аёллар бандлигини таъминлаш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш ҳамда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе