Арнасойда сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда Арнасойда Хитойнинг ““Bоshiran Co., Ltd” компанияси томонидан сув тежовчи технологиялар учун замонавий жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши бошланди. Мазкур лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Қурилиш якунлангач, янги заводда 100 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланади. Заводда асосан қатор ораларига мўлжалланган томчилатиб суғориш шланглари, марказий қувурлар, ҳамда тақсимловчи (лайфлет) шланглар ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотлар орқали йилига 10 минг гектар майдонни сув тежовчи технологиялар тизими билан таъминлаш мумкин. Ҳозирда 4 минг гектар ер майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича қурилиш ва монтаж ишлари изчил давом эттирилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Арнасойда сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда
12 ноября 202512 ноя 2025
~1 мин