Келгуси йилдан барча тиббиёт олийгоҳларида олий ҳамширалик иши йўналиши очилади ва квота 2 карра, 2027 йилдан эса камида 20 фоиздан ошириб борилади. Бундан мақсад – яқин йилларда олий маълумотли ҳамшираларнинг улушини 10 фоизга етказиш. Олий маълумотга эга, шифокор билан ёнма-ён турадиган бундай ҳамшираларнинг меҳнати муносиб рағбатлантирилади. Келгуси йилдан олий маълумотли ҳамшираларнинг маошига 100 фоиз устама берилади. Айни пайтда ўрта маълумотли ҳамшираларни тайёрлаш тизими ҳам ўзгартирилади. Бу борада Англиянинг “Пирсон” компанияси билан ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда халқаро стандарт асосида ҳамшираларни тайёрлаш бошланди. Бунинг давоми сифатида Германия, Швейцария, АҚШ каби давлатларнинг таълим дастурлари олиб кирилади. Шулар орқали халқаро талабларга жавоб берадиган, хорижий тилларни биладиган ҳамшираларнинг корпуси шакллантирилади. Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Келгуси йилдан барча тиббиёт олийгоҳларида олий ҳамширалик иши йўналиши очилади ва квота 2 карра, 2027 йилдан эса камида 20 фоиздан ошириб
10 ноября 202510 ноя 2025
~1 мин