Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Маҳмудовна Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Маҳмудовна Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди. ОncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, "Замин" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор. Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Маҳмудовна Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди.

ОncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди.

Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, "Замин" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор.

Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе