Учта элак Бир киши донишманддан сўради: - Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми? - Шошма, - деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ... - Учта элак? - Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми? - Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос. - Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан? - Йўқ, аксинча. - Демак, - давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими? - Йўқ, хожати йўқ. - Демак, - хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?