Бугун тунда Ой билан боғлиқ яна бир супер ҳодиса содир бўлади 5 ноябрдан 6 ноябргача тунги осмонда йилнинг энг катта ва энг ёрқин тўлиқ Ой — Бобровий суперойни кузатиш мумкин бўлади. Ушбу пайтда Ой Ерга 356 832 км масофагача яқинлашади ва шунинг учун одатдагидан каттароқ ҳамда порлоқроқ кўринади. – Тўлиқ ой фазаси Тошкент вақти билан 18:19 да бошланади. – Ой Ерга энг яқин нуқтага ярим тунда етади. – Тошкентда Ой чиқиши тахминан 16:45 – 17:00 оралиғида. – Қуёш ботгач, ярим соат ичида Ой горизонтдан баланд кўтарила бошлайди. – Осмон тиниқ бўлса, суперойни бутун тун давомида, эрталаб 6 ноябргача кўриш мумкин. Камера ёки телескоп бўлиши шарт эмас — оддий кузатишнинг ўзи ҳам етарли. Аммо суратга олмоқчи бўлсангиз, горизонтда кўтарилиш бошида энг чиройли кадрлар чиқади. Каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Бугун тунда Ой билан боғлиқ яна бир супер ҳодиса содир бўлади
5 ноября 20255 ноя 2025
~1 мин