Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Кузги боғлар

Кузги боғлар Кузни олиб ўтди деҳқонлар Аравада олмалар билан. Тўлиб кетди чексиз сайхонлар Ғилдираклар ғирчиллашидан. Дарахтларнинг ранги қорайиб, Боғда эсди аччиқ куюнди. Куз йўллари мисли қора ип Чўзилдилар – ёмғирлар ювди. Оқ вараққа сиёҳ доғлари Сочилгандай – айни кун ботар Ҳар шарпадан кузак боғлари Қарғаларни кўкка сачратар. Қушлар сергак – Қора олчадай Кўзларида ҳадик сурати. Кезиб юрар боғни кечалар Ёғилмаган қорлар ҳасрати. Аравада сават ва сават Нақш олмалар осмонга боқар. Кузни олиб кетди арава, Аравага сиғмади боғлар. ✍️Хуршид Даврон Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Кузги боғлар

Кузни олиб ўтди деҳқонлар

Аравада олмалар билан.

Тўлиб кетди чексиз сайхонлар

Ғилдираклар ғирчиллашидан.

Дарахтларнинг ранги қорайиб,

Боғда эсди аччиқ куюнди.

Куз йўллари мисли қора ип

Чўзилдилар – ёмғирлар ювди.

Оқ вараққа сиёҳ доғлари

Сочилгандай – айни кун ботар

Ҳар шарпадан кузак боғлари

Қарғаларни кўкка сачратар.

Қушлар сергак –

Қора олчадай

Кўзларида ҳадик сурати.

Кезиб юрар боғни кечалар

Ёғилмаган қорлар ҳасрати.

Аравада сават ва сават

Нақш олмалар осмонга боқар.

Кузни олиб кетди арава,

Аравага сиғмади боғлар.

✍️Хуршид Даврон

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе