Найти в Дзене
Jizzaxnews

Кеча Президент раислигида ўтган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда эришилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган макроиқтисодий

Кеча Президент раислигида ўтган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда эришилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.

2025 йилнинг ўтган 9 ойида иқтисодиёт 7,6 % га ўсди. Саноат, қурилиш, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўсиш суръатлари прогноздан юқори бўлди.

Давлатимиз раҳбари даромадлар 18,4 %, га, омонатлар 35,3 % га, ўртача иш ҳақи эса 19,2 % га ўсганини қайд этди. Йил якунигача ЯИМ ҳажмини 135 млрд $ дан ошириш асосий вазифа сифатида белгиланди.

Келгуси йилда эса иқтисодиётни 6,6 % га ўсиш даражасида сақлаш ва 150 млрд $ ЯИМга эришиш мақсад қилиб қўйилган.

Танқидий руҳда ўтган бу йиғилишда айрим тармоқ ва ҳудудларда иқтисодий ўсиш орқада қолаётгани, инвестиция, экспортдаги камчиликларга эътибор қаратилди. Иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе