Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

КУЗНИНГ ИЛК ЁМҒИРИ

КУЗНИНГ ИЛК ЁМҒИРИ Дунё ёмғирлари бошимга ёғди. Мана, сочим, юзим, уст-бошим ҳўл. Томчилар мунғайиб кўзимга боқди, Руҳим қатларига излади бир йўл. Бирдан тетикландим, қулочим ёзиб, Осмонга қарадим улкан кўз бўлиб. Аслида йўқ бўлган ақлдан озиб, Куз бўлиб соғиндим сени, куз бўлиб. Юзларимдан оқди кузакнинг қони, Шаффоф зарраларга бахтдай топиндим. Хазонлар ––дарахтнинг кексайган жони, Хазондай ёмғирни ёпиндим. Кимдир қалтиради, кимдир жунжикди Эзи-иб ёғаётган тип-тиниқ бахтдан. Мен эса ичикдим, ёмон ичикдим, Сенсиз фарқим борми ғариб дарахтдан? Кулдим. Тишларимдан ёмғирлар сизди, Баргдай қалтиратди суякларимни. Аммо… Аммо бу куз ёмғири эмас, Юрагим ҳўл қилди кўйлакларимни. ✍️Суҳроб Зиё Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

КУЗНИНГ ИЛК ЁМҒИРИ

Дунё ёмғирлари бошимга ёғди.

Мана, сочим, юзим, уст-бошим ҳўл.

Томчилар мунғайиб кўзимга боқди,

Руҳим қатларига излади бир йўл.

Бирдан тетикландим, қулочим ёзиб,

Осмонга қарадим улкан кўз бўлиб.

Аслида йўқ бўлган ақлдан озиб,

Куз бўлиб соғиндим сени, куз бўлиб.

Юзларимдан оқди кузакнинг қони,

Шаффоф зарраларга бахтдай топиндим.

Хазонлар ––дарахтнинг кексайган жони,

Хазондай ёмғирни ёпиндим.

Кимдир қалтиради, кимдир жунжикди

Эзи-иб ёғаётган тип-тиниқ бахтдан.

Мен эса ичикдим, ёмон ичикдим,

Сенсиз фарқим борми ғариб дарахтдан?

Кулдим. Тишларимдан ёмғирлар сизди,

Баргдай қалтиратди суякларимни.

Аммо… Аммо бу куз ёмғири эмас,

Юрагим ҳўл қилди кўйлакларимни.

✍️Суҳроб Зиё

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе