Экран қаршисида узоқ ўтириш болалар юрагини заифлаштиради Копенгаген университети олимлари аниқланишича, болалар ва ўсмирларнинг узоқ вақт мобайнида экран қаршисида вақт ўтказиши юрак ва метаболик саломатликка салбий таъсир қилади. 🔊Болалар куннинг 1/4 қисмини экран қаршисида ўтказишмоқда 10 ёшли болалар кунига ўртача 3 соат, 18 ёшдагилар эса 6 соатдан ортиқ вақт давомида телевизор ва гаджетлардан фойдаланишади. Ҳар бир қўшимча соат юрак касалликлари хавфини янада оширади. 🔴Уйқу етишмаслиги – яширин омил Мутахассислар зарарли таъсирнинг 12 фоизи қисқа уйқу билан боғлиқлигини таъкидлашмоқда. Тадқиқотчилар ҳатто болалар қонида экран билан боғлиқ махсус метаболитларни ҳам топишган. “Агар экран вақтини камайтириш мушкул бўлса, кечқурун болаларни гаджетлардан узоқлаштиринг. Зерикиш ёмон эмас — у болаларнинг тасаввури ва ижодини ривожлантиради,”- дейди америкалик кардиолог Аманда Перак. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Faceboo