#Erasmus+ дастури доирасида халқаро иштирок! Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, профессори Низом Эрматов Европа Иттифоқи ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Building Educational and Research Capacities in Nutrition and Dietetics in Central Asia (BERNICA)” халқаро лойиҳаси доирасидаги конференцияда фаол иштирок этмоқда. 🩺 Лойиҳа 2023–2026 йилларда Овқатланиш ва диетология соҳасида таълим ҳамда илмий салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда Австрия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан етакчи олимлар иштирок этмоқдалар. Профессор Эрматовнинг мазкур тадбирдаги иштироки мамлакатимиз тиббий таълимида соғлом овқатланиш илмини халқаро мезонлар асосида ривожлантириш, илмий ҳамкорлик ва тажриба алмашувини кенгайтиришга хизмат қилади. 📍 Бу — ТДТУнинг халқаро илмий майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлайдиган муҳим қадамдир. ✅Rasmiy sahifalarimiz: Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Linked