Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “One Health” — “Ягона соғлиқ” тамойилини илгари сурмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “One Health” — “Ягона соғлиқ” тамойилини илгари сурмоқда Инсон саломатлиги ҳайвонлар, ўсимликлар ва атроф-муҳит билан муносабатда ҳам шаклланади. Мувозанатни сақлаш орқали соғлом ва хавфсиз ҳаётни таъминлаш мумкин. Қандай қилиб? ✅Ҳайвонот дунёсига эҳтиёткор бўлинг — ёввойи ҳайвонларни ноқонуний савдога аралаштирманг, уларга табиий муҳитда яшаш имконини беринг. ✅ Антибиотиклардан фақат шифокор тавсияси билан фойдаланинг ва даволаниш курсини охиригача бажаринг. Бу антибиотикларга чидамли бактериялар пайдо бўлишининг олдини олади. ✅ Уй ҳайвонларингизни мунтазам эмланг, соғлом турмуш тарзини шакллантиринг. ✅ Фақат ишончли манбалардан озиқ-овқат харид қилинг, бу егулик хавфсизлигини кафолатлайди. ✅ Атроф-муҳитни асранг — пиёда юринг, велосипедда ҳаракатланинг ёки жамоат транспортидан фойдаланинг. Ҳар бир кичик ҳаракат инсон умрининг бутун борлиққа боғлиқ эканини англатади. Сиз дуч келган, бажарган ҳар бир ҳаракат аслида умумий қонуниятга хизмат қилишин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “One Health” — “Ягона соғлиқ” тамойилини илгари сурмоқда

Инсон саломатлиги ҳайвонлар, ўсимликлар ва атроф-муҳит билан муносабатда ҳам шаклланади.

Мувозанатни сақлаш орқали соғлом ва хавфсиз ҳаётни таъминлаш мумкин. Қандай қилиб?

✅Ҳайвонот дунёсига эҳтиёткор бўлинг — ёввойи ҳайвонларни ноқонуний савдога аралаштирманг, уларга табиий муҳитда яшаш имконини беринг.

✅ Антибиотиклардан фақат шифокор тавсияси билан фойдаланинг ва даволаниш курсини охиригача бажаринг. Бу антибиотикларга чидамли бактериялар пайдо бўлишининг олдини олади.

✅ Уй ҳайвонларингизни мунтазам эмланг, соғлом турмуш тарзини шакллантиринг.

✅ Фақат ишончли манбалардан озиқ-овқат харид қилинг, бу егулик хавфсизлигини кафолатлайди.

✅ Атроф-муҳитни асранг — пиёда юринг, велосипедда ҳаракатланинг ёки жамоат транспортидан фойдаланинг.

Ҳар бир кичик ҳаракат инсон умрининг бутун борлиққа боғлиқ эканини англатади. Сиз дуч келган, бажарган ҳар бир ҳаракат аслида умумий қонуниятга хизмат қилишини тушунтиради.