Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда сув тежовчи технологиялар бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди

Жиззахда сув тежовчи технологиялар бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди. Зомин туманида ташкил этилган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган семинарда Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари сув хўжалиги ташкилотлари вакиллари, сув тежамкор технологиялар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналар, фермер хўжаликлари ва кластер вакиллари иштирок этди. Семинарнинг очилишида Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев, Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев ва бошқалар сўзга чиқдилар. Замонавий технологиялардан фойдаланиб юқори ҳосил олаётган фермерлар тажрибаси ҳақида фикр билдирилди. Семинар 3 та манзилда бўлиб ўтди. Иштирокчилар дастлаб сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқараётган корхоналар маҳсулотлари билан танишдилар, Уларга тежамкор технологиялардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTu

Жиззахда сув тежовчи технологиялар бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Зомин туманида ташкил этилган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган семинарда Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари сув хўжалиги ташкилотлари вакиллари, сув тежамкор технологиялар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналар, фермер хўжаликлари ва кластер вакиллари иштирок этди.

Семинарнинг очилишида Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев, Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев ва бошқалар сўзга чиқдилар. Замонавий технологиялардан фойдаланиб юқори ҳосил олаётган фермерлар тажрибаси ҳақида фикр билдирилди.

Семинар 3 та манзилда бўлиб ўтди. Иштирокчилар дастлаб сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқараётган корхоналар маҳсулотлари билан танишдилар, Уларга тежамкор технологиялардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе