Tуман ва шаҳар ҳокимликларига кенг ваколатлар берилмоқда “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармонига биноан 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида 9 та ташкилот: ➡️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ➡️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ➡️ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ➡️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ➡️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ➡️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ➡️ Маданият вазирлиги ➡️ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ➡️ Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Янгилик Жиззах вилоятидан Ғаллаорол ва Зафаробод туманларида амалга татбиқ этилади. Қарор билан танлаб олинган туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари сони 4 нафар бўлади. Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Faceboo