Арнасойда қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти йўлга қўйилди. Корхонада ҳозирги кунда 10 нафар ишчи доимий банд бўлиб, ички бозор билан бир қаторда экспорт йўналишида ҳам фаолият олиб боришни режалаштирган. Ишлаб чиқариш жараёнида зарур хомашё ва асбоб-ускуналар Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 7 904 318,28 АҚШ долларига тенг бўлган 19 хил товарни ташкил этади. Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ф.Артиков бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан жойига чиқиб танишилмоқда. Мазкур корхона ишга туширилиши маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек экспортбоп товарлар улушини кенгайтиришга хизмат қилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Арнасойда қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти йўлга қўйилди
23 октября 202523 окт 2025
~1 мин