Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

Жиззахда ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди ☄️ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 й.т. 2 нафар фуқаро тегишли ҳужжатлари бўлмаган 400 дона “MISOPROSTOL” таблеткалари, 139 дона капсула, 2 дона бальзам ва уларни қадоқлаш учун мўжалланган 26 дона қутиларни 5 000 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида жойлашган аёллар фитнесс-клуби ҳам кўздан кечирилиб, у ерда ташкил қилинган яширин цех аниқланди. Мазкур цехда ушбу шахслар турли хил дори воситаларини қўлбола усулда қадоқлаш, тақсимлаш ва сотувга тайёрлаш билан шуғулланиб келишган. 💊Натижада 1 дона қадоқлаш ускунаси, сотувга тайёрланган жами 141 дона капсула, 1 040 дона хитой ва инглиз тилида ёзилган сохта галограммалар, 237 дона сохта штрих кодлар, 1 014 дона бўш капсулалар, турли хилдаги қути ва пакетлар процессуал тартибда расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари о

Жиззахда ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

☄️ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 й.т. 2 нафар фуқаро тегишли ҳужжатлари бўлмаган 400 дона “MISOPROSTOL” таблеткалари, 139 дона капсула, 2 дона бальзам ва уларни қадоқлаш учун мўжалланган 26 дона қутиларни 5 000 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида жойлашган аёллар фитнесс-клуби ҳам кўздан кечирилиб, у ерда ташкил қилинган яширин цех аниқланди. Мазкур цехда ушбу шахслар турли хил дори воситаларини қўлбола усулда қадоқлаш, тақсимлаш ва сотувга тайёрлаш билан шуғулланиб келишган.

💊Натижада 1 дона қадоқлаш ускунаси, сотувга тайёрланган жами 141 дона капсула, 1 040 дона хитой ва инглиз тилида ёзилган сохта галограммалар, 237 дона сохта штрих кодлар, 1 014 дона бўш капсулалар, турли хилдаги қути ва пакетлар процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.