Жиззахлик мақом усталари Мисрда ўзбек санъатини намойиш этишмоқда
Ўзбек миллий мақом санъати маркази Жиззах вилояти ҳудудий
бўлими жамоаси Мисрнинг Исмаилиа шаҳрида Халқаро фольклор фестивалида иштирок этишмоқда.
Ижодий сафар давомида анъанавий мақом йўллари, халқ куй-қўшиқлари ҳамда миллий чолғулар ижроси орқали ўзбек халқининг бой маданий мероси асосидаги концерт дастури кенг жамоатчилик эътиборига намойиш этилмоқда.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе