Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Равшан Эрматов ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Равшан Эрматов ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди. ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун ушбу лавозимга тайинланган. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Ҳольцмюллер раҳбарлик қилади. Мазкур қўмита ВАР, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради. Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Равшан Эрматов ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун ушбу лавозимга тайинланган. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Ҳольцмюллер раҳбарлик қилади.

Мазкур қўмита ВАР, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе