Хазон ёқиш 6 млн 180 минг сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади Бу каби ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси, “Aтмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 4, 24-моддалари бузилишига олиб келади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 60 минг сўм 4 миллион 120 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (2 миллион 60 минг сўм — 2 млн 884 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача (4 млн 120 минг сўм — 6 млн 180 минг сўм) миқдорда жарима солинади. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Хазон ёқиш 6 млн 180 минг сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади
8 октября 20258 окт 2025
~1 мин