Зомин тумани “Чилонзор” маҳалласи сув билан таъминланади. Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ташаббуси билан ушбу маҳалласида артезиан қудуғи ковлаш ишлари бошланди. Мақсад – 270 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш. Бунга икки ой аввал бошқарма бошлиғининг маҳалла аҳолиси билан учрашувидан сўнг киришилган. Мутахассислар 200 метр чуқурликда тоза сув борлигини айтишмоқда. 60 тонналик минора ва насослар ўрнатилади. Сув чиқариш ишларига "АДМ Жиззах" заводи ҳомийлик қилмоқда. Бошқарма бошлиғи қазиш ишлари билан танишиб, аҳоли билан учрашди. Учрашувда сув таъминоти, ободонлаштириш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе