Бахмалдаги мактаб сув билан таъминланади Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг молиявий кўмагида “Инсон манфаатлари” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Сув — “Тангатопди” маҳалласи аҳолисининг асосий манфаати” лойиҳаси доирасида 14-умумтаълим мактаби ҳудудида артезиан қудуқ қазиш ишлари олиб борилди. Жараён бир неча кун давомида туну кун давом этди. Натижада 150 м чуқурликдан сув чиқарилди. Айни дамда ичимлик сувини чиқариш тизимини сифатли ишга туширишнинг техник вазифалари амалга оширилмоқда. Батафсил Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе