Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

ЎТАЁТГАН КУНЛАР

ЎТАЁТГАН КУНЛАР (мезон) Офтоб олов тутди – қўлларим куйди, Оташ ичра қолди замин, ҳам замон. Анҳорлар сувини ер ичиб қўйди, Менинг-чи, яшагим келади ҳамон, Юрагим ёмонлик ҳиссини туйди. Томиримда оқди қонмас, изтироб, Бунда бир чақага қиммат заковат. Ҳасратдан оломон этди тарки хоб, Қимир этмай турар чошгоҳда соат. Бақирсанг, миқ этмас ҳаттоки сароб. Энг яқин нуқтада тўхтади қуёш, Қонсираб ютаман дер дов-дарахтни. Яноқдаги термас, шўрнок там кўз ёш, Оқизиб кетгудай бир тутам бахтни, Етиб қолса бўлди дилдаги бардош. ... Аммо, синовлардан ўтди саратон, Оҳорли, яп-янги кўйлагин кийди. Мисоли байрамга йўғрилди жаҳон, Малла говмушимнинг сийнаси ийди, Бу ёғи сал осон – тушди-ку мезон!... ✍️Мусо Акмал Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

ЎТАЁТГАН КУНЛАР

(мезон)

Офтоб олов тутди – қўлларим куйди,

Оташ ичра қолди замин, ҳам замон.

Анҳорлар сувини ер ичиб қўйди,

Менинг-чи, яшагим келади ҳамон,

Юрагим ёмонлик ҳиссини туйди.

Томиримда оқди қонмас, изтироб,

Бунда бир чақага қиммат заковат.

Ҳасратдан оломон этди тарки хоб,

Қимир этмай турар чошгоҳда соат.

Бақирсанг, миқ этмас ҳаттоки сароб.

Энг яқин нуқтада тўхтади қуёш,

Қонсираб ютаман дер дов-дарахтни.

Яноқдаги термас, шўрнок там кўз ёш,

Оқизиб кетгудай бир тутам бахтни,

Етиб қолса бўлди дилдаги бардош.

... Аммо, синовлардан ўтди саратон,

Оҳорли, яп-янги кўйлагин кийди.

Мисоли байрамга йўғрилди жаҳон,

Малла говмушимнинг сийнаси ийди,

Бу ёғи сал осон – тушди-ку мезон!...

✍️Мусо Акмал

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе