ЯХШИЛАР Яхши одамлар бор тоғда, чўлда ҳам, Бордир Парижда ҳам, Истанбулда ҳам. Улар дуч келади сенга дафъатан, Римдир ва ё Тошкент уларга ватан. Шифо истаб борсанг Ҳиндистон томон, Сира ажабланма, соғайсанг инсон. Яхши табиблар бор, демак у жойда, Шукрким, яхшилар учрар ҳар қайда. Афсус, ёмонларнинг уруғи кўпдир, Ахтариб юрмагин, улар тўп-тўпдир. Яхшини изла, топ, савоби катта, Ёмони ўзингдан чиққай албатта. ✍️Абдулла Орипов Каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе