Яна бир корхонанинг оқова сув тармоқларига зарарли моддалар оқизгани аниқланди “Жиззах сув таъминоти” АЖ Компенсация бўлими масъуллари ҳамда Жиззах вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилган ўрганиш давомида “А” саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Жиззах Тоштепа Текстил” МЧЖ томонидан оқова сув тармоқларига белгиланган меъёрдан ортиқча зарарли моддалар оқизилгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг ўринбосарига маъмурий жарима қўлланилди ҳамда “Жиззах сув таъминоти” АЖга корхоналарнинг оқова сув тармоқларини ёпиш бўйича кўрсатма берилиб, улар тармоқдан узиб қўйилди. Зарарли кимёвий моддалар оқова сув тармоқларига тушиши Жиззах шаҳри аҳолиси учун экологик ва санитария хавфини юзага келтириши мумкин. Шу сабабли бу каби назорат тадбирлари изчил давом этиши лозим. Каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Яна бир корхонанинг оқова сув тармоқларига зарарли моддалар оқизгани аниқланди
14 октября 202514 окт 2025
~1 мин