Кеча нега чироқ ўчди? Саволга "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Жиззах ҳудудий филиали матбуот котиби Сардор Омонидинов шундай жавоб берди: 2025 йилнинг 13 октябрь куни соат 18:29 да "Жиззах" подстанциясида талабномага кўра Т-1 трансформатори таъмирдалигида Т-2 трансформатори 120 МВт юклама билан фавқулодда ўчган. Натижада подстанция тўлиқ кучланишсиз қолган. Соат 18:45 да "Жиззах" подстанциясининг 110 кВ шиналар тизимига Л-С-Б-1-110 кВ тармоғи орқали "Сарибозор" подстанциясидан кучланиш берилган ва подстанциядан таъминланган асосий истеъмолчилар электр таъминоти 100 МВт юклама билан тикланган. Айни пайтда Т-2 трансформатори таъмирга чиқарилган. Шу билан бирга таъмирдаги Т-1 трансфрматорини ишга киритиш чоралари кўрилмоқда. Фавқулодда ўчиш оқибатида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Фориш туманлари ва Жиззах шаҳри тақсимловчи тармоқларида узилиш кузатилгани учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. Каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook