Президент табриги: ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилади! Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида педагоглар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилишини маълум қилди. 🔹 Ипотекада енгиллик – янги йилдан камида 15 йиллик стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. 🔹 Фарзандлари учун чегирма – келгуси ўқув йилидан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган педагогларнинг фарзандлари контракт тўлови суммасидан 30 фоиз чегирма олади. 🔹 Компьютер учун кредит – ўқитувчиларнинг замонавий техника хариди учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. 🔹 Давлат хизматларида арзонлик – янги йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови икки бараварга камайтирилади. 🔹 Ёш педагоглар учун таълим кредити – дунёдаги ТОП-300 олийгоҳга ўқишга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади.
Президент табриги: ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилади
1 октября 20251 окт 2025
~1 мин